Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

"Йил сардори — 2017"

Бугунги ёшларнинг ҳар томонлама баркамол, фаол бўлиб улғайишида ўтказилаётган танловларнинг ўрни беқиёс. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилотлари сардорлари ўртасидаги "Йил сардори" ҳам изланувчан ва истеъдодли авлодлар сафини йилдан-йилга кенгайтириб келмоқда.

Ҳаракатнинг таълим муассаса­ларидаги бошланғич ташкилот­лари фаолияти самарадор­лиги, ўзаро дўстлашуви, таж­риба алмашинуви орқали улар­нинг ижтимоий фаоллигини оши­риш мақсадида ташкил этилган мазкур танловнинг жо­рий йилги вилоят босқичи На­воий шаҳридаги "Ёшлар марка­зи"да ўтказилди. Унда дастлаб умумий ўрта таълим мактабла­рининг саралаш баҳсларида ғолибликни қўлга киритган, 10-14 ёшгача бўлган "Камалак" сардорлари иштирок этишди.

Танловнинг "Мен — сардор­ман!" деб номланган биринчи шарти­да иштирокчилар ўзлари таҳ­сил олаётган таълим муасса­са­си, "Камалак" болалар ташки­ло­ти ва ўзининг сардорлик фао­лиятини бадиий чиқиш орқали таништиришди. Унда иштирок­чи­ларнинг видео ва кўргазмали воситалардан қанчалик фойда­ланишганига алоҳида эътибор берилди.

"Истеъдод" шартида эса сар­дорларнинг чинакам иқтидори намоён бўлди. Бутун зал улар­нинг маҳоратига қойил қолиб, олқишлаб ту­ришди.

— Танлов давомида сардорда яна қандай хислатлар бўлиши кераклигини билиб олдим, — дейди қизилтепалик иштирок­чи Лобар Фаттоҳова. — Мен учун танловда ғолиб бўлишдан кўра, ундан ўзим учун қўшимча ни­мадир олганим муҳим. Булар­нинг барчаси учун устозларим Ибодат Рўзиева ва Замира Амоновалардан миннатдорман.

"Интеллектуал ринг"да қат­наш­чилар ҳакамларнинг ижти­моий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқу­қий, маънавий, маърифий ва сардорлик фаолиятига оид са­вол­ларига жавоб беришди. Ўғил-қизларнинг билимдонлик, зукколик даражаси ва эслаб қолиш қобилиятлари мазкур шартда яққол кўринди. 

"Ташаббус"да эса ҳар бир сардор ўзи фаолият юритаётган йўналишда амалга оширишни режалаштирган самарали иши, лойиҳасини тақдим қилди. Ҳа­камлар эса мавзунинг очиб бер­ганлиги, лойиҳанинг долзарб­лиги, ўзига хослиги, янгилиги, мактабда олинган билимлар­нинг акс эттирилишига қараб, баҳолаб боришди.

Натижаларга кўра, 1-ўрин На­воий шаҳри иштирокчиси, 16-ДИУМ ўқувчиси Лола Шамсид­диновага насиб этди. Учқудуқ тумани иштирокчиси 2-, Нав­баҳор ва қизилтепалик сардор­лар эса 3-ўринни эгаллашди.

14 ёшдан юқори бўлган "Ка­мо­лот" сардорлари йўналиши­да эса 1-ўринга Нурота тумани иш­тирокчиси, тумандаги 3-уму­мий ўрта таълим мактаби ўқув­чи­си Динора Асатова лойиқ кў­рилди. 2-ўринга Навоий шаҳри, 3-ўринга Навбаҳор тумани сардорлари муносиб, деб то­пилди.

Fолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақ­дирланишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: