Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қайнонам онам кўрик танловининг Учқудуқ туман босқичи

Қайнонам онам кўрик танловининг Учқудуқ туман босқичи

Оила мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги маъсулятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини кўрсатиш ҳамда оила институти мавқеини ошириш мақсадида Учқудуқ туман хотин-қизлар қўмитаси рахбарлигида 2017 йил 12 май куни "Қизилқум маданият ва аҳоли дам олиш маркази” биносида 15 май "Халқаро оила куни” муносабати билан "Қайнонам онам” кўрик танлови юқори савияда ўтказилди. Танловда 5 нафар қайнона-келин иштирок этишди.

Кўрик танловда иштирокчилар 4 шарт бўйича 35 баллик тизимда бахоланди ва Энг намунали қайнона –келин сифатида биринчи ўринга "Навоий” МФЙ ҳудудидан иштирок этаётган Қодирова Нодира Муродиллаевналар оиласи лойиқ деб топилди.   

Танлов ўтказишнинг асосий мақсади оилавий муносабатларни миллий муомала маданиятини юксалтириш, намунали оилаларни тарғиб қилиш орқали қадриятларимизни сақлашдан иборат эди.

Шунинг билан бирга барча ташкилотларда 15 май "Халқаро оила куни” муносабати билан "Оилам қўрғоним” , "Оиладаги фарзанд тарбияси”, "Оиладаги муносабатлар” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

        

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: