Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Мехр-мурувватли бўлайлик

Мехр-мурувватли бўлайлик

2017 йил 11-май куни ,,Учқудуқ” маданият уйида ,, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти " Учқудуқ тумани бўлимининг ,,Меҳр мурувватлибўлайлик” мавзусида марафон тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари , хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова очиб берди ва ,, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти " Учқудуқ тумани бўлими директори Б.Утепова жамиятнниг мақсад ва вазифалари ва ҳозирги вақтдаги фаолияти тўғрисида маъруза қилди.

,,Қизил ярим ой " жамияти ,, Қизил Хоч ва Қизил ярим ой Халқаро ҳаракатининг ” тузилганлигига 153 йил тўлиш муносабати билан ташкил этилди. Тадбирга кам таъминланган оилалар, имконияти чекланган ногирон болалар ва ёлғиз кекса қарияларимиз таклиф этилди ва ,, Ўзбекистон Қизил ярим ой " туман бўлими томонидан 8 та ҳайрия совғалари топширилди. Туман Учқудуқ қурилиш ва уй –жой коммунал комунал касб ҳунар коллежи 2 курс талабаси имконияти чекланган Ш.Бобомуродов тенгдошларини ватанпарварликка ва шукроналикка чақирувчи сўзлари билан ҳаммани ҳайратта қолдирди..Тадбирни .,Учқудуқ” маданият уйиходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури тўлдириб турди. Шунинг билан бирга ,,Ҳомийлик қўтичаси” га тумандаги барча ташкилотлардан ҳомий маблағлари солинди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: