Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Уруш фахрийларининг ҳолидан хабар олишда фаоллик кўрсатишмоқда

Уруш фахрийларининг ҳолидан хабар олишда фаоллик кўрсатишмоқда

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса, ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи саналади. Мана шу эзгу фазилатлар «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан янада ёрқин намоён бўлади. Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Фашизм устидан қозонилган ғалабага бу йил 72 йил тўлади.

 Уруш қатнашчилари Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси, Ўзбекистондан фронтга жўнаб кетган ўғлонларнинг жасорати, ўзбекистонликларнинг фронт ортидаги матонатли ва фидокорона меҳнати, Ўзбекистонга эвакуация қилинган гўдаклар, оналар, қариялар, беморларга кўрсатилган меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик ҳақида сўзлаб бердилар. Меҳмонлар ташрифидан хурсанд бўлган отахон қўлларини дуога очар эканлар: "Илоҳим жаннатмакон юртимиз тинч бўлсин. Юртимизга кўз тегмасин”, деб яхши ният қилдилар.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: