Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНГАНЛАРГА БИОМЕТРИК ПАСПОРТ РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ

ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНГАНЛАРГА БИОМЕТРИК ПАСПОРТ РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ

 

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Учқудуқ туман ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқудуқ туман бўлими билан ҳамкорликда ижтимоий - тиббий ҳимояга муҳтож ҳаракати чекланган қариялар ва ногиронлиги бўлган пенсионерларга уларнинг яшаш манзилларига чиққан ҳолда кўчма биометрик маълумотларни йиғиш пункти орқали ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Жорий йил бошида биометрик паспорт олиши лозим бўлган, аммо бўлимга келиш имконияти бўлмаган 32 нафар ҳаракати чекланган пенсионер рўйхатга олинган бўлса, айни кунгача 14 нафарига биометрик паспорт берилди.

Куни кеча ўтказилган тадбир якунига кўра қолган 18 нафар фуқарога биометрик паспорт бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва туман бўйича ушбу тоифадаги фуқаролар тўлиқ биометрик паспорт билан таъминланадиган бўлди.

Расмийлаштирилган мазкур биометрик паспортлар 15 кун ичида фуқароларга етказиб берилади.

Эслатиб ўтамизки, мамлакамизда нобиометрик паспортини амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача этиб белгиланган.

Отабек Халмурадов,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: