Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / НОБИОМЕТРИК ПАСПОРТИНГИЗНИ АЛМАШТИРДИНГИЗМИ? МУДДАТИ ТУГАМОҚДА!

НОБИОМЕТРИК ПАСПОРТИНГИЗНИ АЛМАШТИРДИНГИЗМИ? МУДДАТИ ТУГАМОҚДА!

 

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи хизматлари томонидан аҳолини биометрик паспорт билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.

Нобиометрик паспортларни алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва боиметрик паспорт олишлари мумкин.

Ҳозирги кунда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида жойлардаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли етиб келолмайдиган фуқаролар учун мобиль қурилмалар ёрдамида биометрик паспорт расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Фуқаролар диққатига эслатиб ўтмоқчимиз, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши Ўзбекистон Републикаси МЖтК нинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади.

Шу сабабли биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан Учқудуқ туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳидаги биометрик паспорт расмийлаштириш пунктига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришларини сўраб қоламиз.

Вохид РАСУЛОВ,Учқудуқ туман ИИБ миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш гуруҳи катта мутахасиси, лейтенант.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: