Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «Билимлар куни»: туман ҳокими ва мутасаддилар мактабда дарс ўтишди

«Билимлар куни»: туман ҳокими ва мутасаддилар мактабда дарс ўтишди

 

Шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш вазифаси топширилганди.

 

«Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик» шиори остида4 сентябрь куни туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди масъуллар ўзларига бириктирилган мактабларда бўлишди.

«Билимлар куни» тадбирларида иштирок этиб, «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» мавзусида мустақиллик дарсларини ўтишди.

Жумладан, туман ҳокими С.Хамроев ҳам Мингбулоқдаги 11-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим масканига илк қадам қўйган болажонларга Президент совғаларини тантанали топширди.

Тадбир давомида туманимиз раҳбари таълим маскани ўқитувчи ва ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади.

Шунингдек, дарс давомидатуман ҳокими ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, улар эришган муваффақиятларда мактабдаги таълим ва тарбиянинг роли катта бўлгани, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлигинитаъкидлаб ўтди.

 

Эътиборлиси, жорий йилда 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 2 млрд. 81 млн. маблағ сарфланиб қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

"Билимлар куни”да ўқувчиларни бағрига олган ўқув муассасасида ўқувчи ёшлар, педагогик жамоа учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: