Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасалари миллий рейтинги

Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасалари миллий рейтинги

Таълим тизими миллий рейтингида туманимиздаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби республикада 30-поғонадан жой эгаллади.

 

2018 йил 5 сентябрдаги "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5538-сонли фармони асосида 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги тузилиши ҳамда рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштириш вазифаси юклатилган.

Ушбу фармон ижроси юзасидан умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича миллий рейтинг тизими ишлаб чиқилди.

2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилган жами 956 та умумтаълим мактаблари иштирок этган миллий рейтингда 3 та индикатор бўйича Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби вилоятда 1-ўринни, республикада 30-ўринни, 7-мактаб эса вилоятда 13-ўринни, республикада 169-ўринни қўлга киритди.

Шундай қилиб, Учқудуқ тумани 201 та туман ва шаҳар ичида 7-ўринни қўлга киритди.

Шу муносабат билан, туман ҳокими С. Хамроев 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида ўқитувчи-педагоглар билан учрашув ўтказди.

Унда, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилгани унинг асосий вазифалари сифатида узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланганлиги хусусида сўз юритилди.

Республикада, Навоий вилоятида юқори натижаларни қўлга киритган 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ва мактаб директори Насиба Рўзиевага туман ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.

Қайд этиш керакки, умумтаълим муассасалари рейтинги - умумий ўрта таълим тизимида таълим сифатини оширишга қаратилган ички ислоҳот бўлиб, бунда ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик тизимда бўлаётган ўзгаришлар ва таълим муассасаларидаги ҳолатлар ҳақида шаффоф маълумотларга эга бўладилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: