Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туманимиздаги барча мактабларда Биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди

Туманимиздаги барча мактабларда Биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди

Учқудуқ туманида 860 нафар ўқувчилар илк бор биринчи синфга қадам қўйдилар. Бу ўтган йилга нисбатан 112 тага кўпдир.Умумий ҳисобда эса 2019 – 2020 ўқув йилидатуманимизнинг20 та мактабларида ўқувчилар сони 7682 нафарни ташкил этади.

Бу йил "Президент совғаси” таркибига киритилган маҳсулотлар сифатини оширишга катта эътибор қаратилди. Биринчи синф ўқувчиларига берилаётган "Президент совғаси” таркибига 12 хилтурдаги ўқув қуроллари киради. Улар орасида портфель, линейка, дафтар ва китоблар, клей, қалам ва бошқа нарсалар бор.

Анъанага мувофиқ, ўқув йилининг биринчи кунида барча умумтаълим мактабларида "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарсларибўлиб ўтди. Эътиборлиси, мустақиллик дарсларини туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими ўринбосарлари ва бошқа мутасадди раҳбарлар ўтишди.

Дарҳақиқат, "Билимлар куни”фарзандларимиз учун ғоят қувончли, ҳаяжонли дамларга бой кун бўлди. Зеро, инсон биринчи мактабга борган кунини ҳеч қачон эсдан чиқармайди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: