Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Шавкат Мирзиёев энг катта бойлиги ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев энг катта бойлиги ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Тошкентдаги Президент мактабига ташрифи давомида педагоглар билан ҳаммулоқотда бўлди.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, Канаданинг Teachaway ва Буюк Британиянинг TIC Recruitment рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда мактабга 30 нафар чет эллик мутахассис танлаб олинган, шунингдек, 72 нафар тажрибали ва малакали маҳаллий ўқитувчи ҳам жалб қилинган.

«Юрагимдаги гапимни билишларингизни хоҳлайман: мен сизларга энг катта бойлигимни ишониб топширяпман. Болаларимизнинг кўзини, билимини, ғурур-ифтихорини кўриб, йўлимиз тўғри эканига ишонч ҳосил қилдим. Ислоҳотларимизга, фарзандларимиз тарбиясига елкадош бўлганингиз учун сизларга миннатдорлик билдираман», —дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибоскелтирмоқдаПрезидент матбуот хизмати.

Президент мактаб ўқувчилари ҳам суҳбатлашиб, уларни «Ўзбекистоннинг ‘олтин фонди’», «Ўзбекистон тараққиётига таъсир кўрсатадиган куч» деб атаган, бу ўқувчилар билими, юриш-туриши, ватанпарварлиги билан ҳамма ёшларга намуна бўлиши кераклигинитаъкидлаган эди. Маълумот ўрнида, Тошкентдаги Президент мактабига бу йил 5—10-синфлар учун жами 144 нафар ўқувчи қабул қилинган.

Президент мактаблари жорий йилда Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида ҳам очилади. 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, 2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қурилиши режалаштирилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: