Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Қизилқум” жомеъ-масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди

“Қизилқум” жомеъ-масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди

Кеча, 11 август куни соат тонгги 06 :10 бошланган Ийд ал-Адҳа – Қурбон ҳайити намозида 2280 нафар ортиқ учқудуқлик фуқаролар қатнашди.

Қурбон ҳайити намозида туман ҳокими С.Хамроевюртдошларимизни Қурбон ҳайити билан муборакбод этиб, ўз маърузасида эзгу амаллар мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва обод кунлар қадри ҳақида сўз юритди.

Тадбирни тартибли, тинч-осойишта ўтишини таъминлаш мақсадида ўнга яқин ички ишлар ходимлари жалб этилди. Шунингдек, тез ёрдам машинасида тиббиёт ходимлари, ёнғин хавфсизлиги ходимлари бириктирилди.

Қурбон ҳайити арафасида кам таъминланган ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига гўшт ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ва бу каби ишлар давом этмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 9-10 август кунлари бўлиб ўтган ҳашарларда туман ҳудудидаги қадамжолар, зиёратгоҳлар ҳамда йигирмадан ортиқ қабристонларда ободонлаштириш ишлари ўтказилди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, айни пайтда Ҳаж ибодатини адо этаётган 8 нафар учқудуқлик зиёратчилар соғ-саломат. Улар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Зиёратчилар Ҳаж сафаридан 17 август - 1 сентябрь кунлари махсус жадвалга мувофиқ қайтишлари режалаштирилган.

Ҳайит намозига йиғилганлар шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб, дуолар қилди.

Қурбон ҳайити намозидан сўнг ҳамюртлар яқинлари ҳолидан хабар олиш, бир-бирини қутлаш учун йўл олди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: