Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

ОГОХ БЎЛИНГ!

Ёз фаслида кунлар кескин исиб кетиши натижасида одамларнинг совутиш воситаларига бўлган эҳтиёжи ортиб боради, шу уринда биз яшаётган уйларнинг аксарияти қурилганлигига анча вақт бўлганлиги ва уша вақтдаги электр мосламаларга мослашганлиги, бир резиткага ҳар хил турдаги электр воситаларни улаб олиш, совутиш воситаларини вақти-вақти билан дам олдирмаслик, ностандарт электр воситалларидан фойдаланиш каби ҳолатлар ёнғинларнинг содир бўлишига ва ушбу ёнғинлар натижасида инсонларнинг тан жарохат олиб ҳалок бўлишига олиб келмоқда.

Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида электр ускуналардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш, ностандарт электр воситалардан фойдаланмаслик, совутиш воситалари ва бошқа электр мосламаларни вақти-вақти билан дам олдириш, электр сим кабелларни ёнувчи махсулотдан узоқроқ ҳолда фойдаланиш лозим.

Содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий қисми электр ускуналаридан келиб чиқмоқда.

 

Учқудуқ тумани ЁХБ

бошлиғи капитан Ғ.Х.Уралов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: