Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЁНҒИНДАН САҚЛАНИНГ!

ЁНҒИНДАН САҚЛАНИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги "Ички ишлар органлари Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2992-сонли қарориижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирларини ўтказилиши ва тадбирлар давомида фуқаролар билан олиб борилган тарғиботлар натижасида Республикамизда 2019 йилнинг 6 ойи давомида 4671 та ёнғин қаид қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 604 тага камайшига эришилган, ёнғинлардан кўрилган моддий зарар 17316606843 сўмни ташкил этиб, 141 нафар фуқаро тан-жароҳатини олган ва 62 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вилоят ҳудудида ўтган 6 ой давомида 98 та ёнғин қаид қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 та камайган, кўрилган моддий зарар миқдори 559586727 сўмни ташкил қилган, 4 нафар фуқаро тан-жароҳатини олиб, 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Учқудуқ туманида 6 ой давомида 3та ёнғин қаид қилинган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 та камайган, кўрилган модий зарар миқдори 724000 сўмни ташкил қилиб, тан-жароҳати ва ўлим билан боғлиқ ҳолатлар қаид қилинмаган.

Шу ўринда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш орқали ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини ва мол мулкини ёнғин балосидан сақланг, зеъро "Олов - тилсиз ёв” унинг содир бўлиши фақатгина сизга боғлиқлигини унутманг.

Ёнғин ўз-ўзидан ҳосил бўладиган жараён эмас балки кимнингдир хатоси ва лоқаидлиги оқибатида келиб чиқади.

Учқудуқ тумани ЁХБ

бошлиғи капитан Ғ.Х.Уралов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: