Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Транспортчилар мавзуси оилага бағишланди

Транспортчилар мавзуси оилага бағишланди

Шимолий кон бошқармаси Автомобил транспорти бошқармаси ишчи – ходимлари билан Учқудуқ туман ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Алланова ва Учқудуқ туман прокурори катта ёрдамчиси Бобир Махмадмуродов иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳамда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримланинг олдини олиш ҳақида сўз борди.

- Кон бошқармаси ишчи – ходимлари ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган меҳнати билан бир қаторда оилаларининг тинч-тотув яшашлари учун масъулдирлар –дейди ШКБ кадрлар бўлими бошлиғининг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари Умрзоқ Бадалов.- Чунки жамиятнинг филтр бўғини- оила ҳисобланади. Оиласида бахтли одамлар атрофдагиларни бахтли эта олади.

Тадбир сўнгида ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга мутассадилар томонидан жавоблар берилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга ходимларга ШКБ юридик бўлим ҳуқуқшуноси Муҳиддин Эгамов томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: