Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари кафедраси ташкил этилади

Жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари кафедраси ташкил этилади

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2019/20 йилги ўқув йилидан бошлаб қишки спорт турларига ихтисослаштирилган кафедра ташкил этилади

Янги ўқув йилидан мазкур спорт турининг (хоккей) юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади.

Бакалавр битирувчилари қуйидаги фаолиятни олиб бориши мумкин:

Хоккей мураббийи

Ушбу спорт турига оид билимларга эга ўқитувчи

Бундан ташқари, қишки спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш кенгайтирилади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдантакомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини амалга оширишдаги қадам бўлади. Бунда эса спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим сифатини янада ошириш, аҳоли, жумладан, ёшларни спортга, шу билан бирга, қишки спорт турларига қизиқтириш кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги спорт турига ҳужжатларни қабул қилиш кундузги таълим йўналиши бўйича 15 июлга қадар, сиртқи таълим йўналиши бўйича эса 1 июлдан 30 июлгача давом этади.

Қишки спорт турлари бўйича олий маълумотга эга бўлишни хоҳловчилар учун «Икки томонлама диплом» дастури доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. «1+3» лойиҳаси бўйича бакалаврга қабул қилинга талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 1 йил эса Беларусда ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади. Натижада, битирувчилар хоккей бўйича икки давлат дипломига эга бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: