Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қўриқлаш хизмати ходими давлат органи вакили ҳисобланади

Қўриқлаш хизмати ходими давлат органи вакили ҳисобланади

Ўзбекистонда қўриқлаш хизмати ходими давлат органи вакили ҳисобланиши ва давлат ҳимояси остида бўлиши белгиланди

Ҳукумат қарори билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналимаълум қилди.

Қарорда белгиланишича, Ички ишлар вазирлигининг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилган.

Низомга мувофиқ, қўриқлаш хизматининг асосий вазифаси шартнома асосида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлашни таъминлаш ҳисобланади.

Қўриқлаш хизмати учун нарх давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Молия вазирлиги билан келишиб, бошқа ташкилотлар учун Миллий гвардия қўмондони томонидан мустақил белгиланади.

Низом билан Қўриқлаш хизматининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, нарядларнинг фаолиятини ташкил этиш, ходимларнинг жавобгарлиги белгилаб берилди.

Хусусан, Қўриқлаш хизмати ходими давлат органи вакили ҳисобланади ва давлат ҳимояси остида бўлади.

Қўриқлаш хизмати ходими хизмат вазифасини бажаришда фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига (командирига) ва масъул навбатчига бўйсунади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: