Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “АБАЙ” МАҲАЛЛАСИДА ТИКУВЧИЛИК ЦЕХИ фойдаланишга топширилди

“АБАЙ” МАҲАЛЛАСИДА ТИКУВЧИЛИК ЦЕХИ фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг февраль ойида рўйхатдан ўтказилган "Фаровон текстил Назир” фирмаси раҳбари Назиржон Оқйўлов туман ҳокими С.Хамроев билан ўтказилган сайёр қабулда бино масаласида кўмак сўраган эди.

Туман раҳбарининг бевосита ёрдамида "Абай” МФЙ биносида бўш турган 2 та хона тадбиркорга "ноль” қийматда ажратилди. Хоналар таъмирдан чиқарилиб, 35 млн. сўм миқдоридаги кредит имтиёзли 7 фоизда тақдим этилгани ёш тадбиркорга қўл келди.

Куни- кеча "Абай” маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги ушбу фирмага қарашли тикувчилик цехининг очилиш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова, Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси мудири С.Амонов, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи А.Керуенбаев ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари иштирок этдилар.

-Бизга яқиндан кўмак берган туманимиз раҳбари С.Хамроевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди "Фаровон текстил Назир” фирмаси раҳбари Назиржон Оқйўлов. – Ҳозирда ички бозор учун трикотаж маҳсулотлари тайёрлаётган бўлсак, келгусида маҳсулотларимизни экспорт қилишни мўлжаллаганмиз.

"Абай” МФЙ қошидаги мазкур тикувчилик цехида 10 нафар учқудуқлик опа-сингилларимиз иш билан банд.

 

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: