Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХОДИМИНИНГ ҲУШТАГИ КИМ УЧУН?

Савол: Қайси ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимларининг йўловчи автомобилларни тўхтатиши қонуний хисобланади?

Жавоб: Йўл - патруль хизмати ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

*ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

*транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

*йўл-транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

*ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки таъқиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

*транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;

*махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

*транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

*йўл-патруль ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши мумкин эмас.

Саволга туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Отабек Улуғов жавоб берди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: