Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 30 июнь – Ёшлар куни “ТАШАББУСЛАР КАРВОНИ” – Учқудуқда!

30 июнь – Ёшлар куни “ТАШАББУСЛАР КАРВОНИ” – Учқудуқда!

Учқудуқ туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан "Ташаббуслар карвони” лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасидаги "Китоб карвони” тадбирида "Айтим” маҳалла ёшларига 1000 донадан зиёд китоб совға қилинди. Бу ерда "Ёшлар кутубхонаси” ташкил этилди.

Шунингдек, 10-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган тантанали тадбирда, туман ёшларига 6 турдаги спорт анжомлари совға қилинди. Ўз навбатида спорт мактаби тарбияланувчилари спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этдилар.

Ёшларнинг компьютер кўникмаларини орттириш, уларнинг интернетдан самарали фойдаланишларига ёрдамлашиш мақсадида кончилик касб-ҳунар коллежига тадбир ташкилотчилари томонидан WI-FI ўрнатилди.

Яна бир манзил "Қизилқум” маданият уйи бўлди. Бу ерга ташриф буюрган "Ташаббуслар карвони” лойиҳаси меҳмонлари санъатсевар ёшларга чолғу асбоблари совға қилдилар.

Тадбирлар кечқурун "Ёшлар сайли” билан якунланди. Унда иштирок этган ёшларнинг ҳар бири спорт, санъат, ижодда ўз иқтидор ва истеъдодларини намойиш этдилар.

Мазкур хайрия тадбирлари Президентнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуси доирасида амалга оширилди.


Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: