Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТАШАББУС ЯНГИЛЛИККА ЧОРЛАЙДИ!

ТАШАББУС ЯНГИЛЛИККА ЧОРЛАЙДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди.

Унда ҳунармандчилик йўналишида туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Фотима Ҳамроева фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ҳунарманд Ф.Ҳамроева миллий пойафзалар тикиш, ишлаб чиқариш ва таъмирлаш билан 19 йилдан бери шуғулланиб келади.

-Бу касбни эгаллаган учинчи авлод бўламан, мендан олдин дадам, бувим ҳам шу касбдан ризқ-рўз ундирганлар. Ёшлигимдан ҳунарнинг сир-асрорларини дадамдан ўрганиб вояга етдим, турмушга чиққанимдан бери турмуш ўртоғим Ғайрат Эшқуатов менга яқин кўмакчи, - дейди Фотима Ҳамроева.

Яна денг, муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорларга ҳунармандларга яратиб берилган енгилликлар, афзалликлар ҳақида тўлиб-тошиб гапирган қаҳрамонимиз юз-кўзларида ўз ишидан мамнунлик, ўз касбидан ғурурни туйдик.

Уч нафар фарзанднинг онаси, бир оиланинг бекаси Фотима Ҳамроева суҳбатимиз асносида келгусидаги режалари билан ўртоқлашди. Яқинда 10 млн. сўм имтиёзли кредит олган бу опахон кўрик-танловда фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлганидан руҳланиб фаолиятини янада кенгайтиришни, маҳсулотлари сифатини янада оширишни мақсад қилган.

 

Суратда: "Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Навоий вилояти

босқичи 2-ўрин соҳиби Фотима Ҳамроева.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: