Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / АКТ ҳафталиги 14-18 сентябрда бўлиб ўтади

АКТ ҳафталиги 14-18 сентябрда бўлиб ўтади

Бу йилги ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ахборот-коммуникация технологиялар ҳафталиги 14-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ҳафталик матбуот хизматининг хабар қилишича, у илк марта ўтадиган бир қанча махсус тадбирларни ўз ичига олади.АКТ ҳафталиги 14-18 сентябрда бўлиб ўтади

ICTEXPO 2015 кўргазмаси мисли кўрилмаган миқёсда бўлиб ўтиши айтилмоқда — унда 150 та компания 2000 кв. метрлик майдонда товар ва хизматларини намойиш қилади. Кўргазма Тошкент (15-17 сентябрь) ва Самарқанд (15-15 сентябрь) шаҳарларида ташкил этилади. Унга 30 минг киши келиши кутилмоқда. 

Илк марта ўтказилаётган ICTFORUM 2015 форуми (16-17 сентябрь) АКТнинг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилиш учун экспертларнинг ўзига хос баҳс майдони бўлиши башорат қилинмоқда. У турли блокларга бўлинган конференциялар (eGovernment Uzbekistan, BestSoft Uzbekistan, Startup Conference, «АКТ ва туризм»), секция мажлислари («Телекоммуникация и инфратузилма», «Интернет ва ахборот ресурслари», «Ахборот хавфсизлиги»), маҳорат сабоқлари ва гуруҳ муҳокамалари шаклида ўтади.

18 сентябрда бўлиб ўтадиган ICTSUMMIT 2015 анъанавий АКТ саммити соҳанинг йил давомидаги ривожланишига якун ясайди ҳамда келажакдаги стратегик вазифаларни белгилайди. Саммитда давлат идоралари, IT-корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари, халқаро экспертлар ва жаҳон компаниялари вакиллари иштирок этади.

15-17 сентябрда ICTEXPO 2015 доирасида Gadget Fair гаджетлар ярмаркаси ўтказилади. Унга келувчилар энг янги қурилмаларни харид қилиши мумкин.

АКТ ҳафталиги давомида бошқа бир қанча қизиқарли тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. 

ICTWEEK Uzbekistan 2015 ҳафталигида қатнашиш учун www.ictweek.uz сайтида рўйхатдан ўтиш зарур.

АКТ ҳафталиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан ўтказилмоқда. Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон ахборот технологияларикорхоналари ва ташкилотлари уюшмаси ва ICTNEWS нашри.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: