Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш - жамият тараққиётининг асосий негизидир!

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш - жамият тараққиётининг асосий негизидир!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Учқудуқ туманида ҳозирги кунда 19 мингга яқин турли миллатга мансуб хотин - қизлар тинч - тотув яшаб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси”нинг бешинчи ташаббусидаги "Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари” юзасидан хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида туманда бир қатор тикув цехлари фаолият юритаётган бўлиб, жорий йилнинг 12 июн куни Абай МФЙда туман Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан  "Фаровон текстил Назир” номли тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш - жамият тараққиётининг асосий негизидир!

Маросимни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, тадбирда туман Халқ қабулхонаси мудири С.Амонов,  туман прокуратураси ходими Ж.Халиков, Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Эргашов, туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ж.Булекбаева, туман "Нуроний” жамғармаси раиси А.Кереунбаев, "Қизил Ярим Ой” жамияти раҳбари Б.Отеповалар фаол иштирок этишди. "Фаровон текстил Назир” тикув цехи фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 50 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, 10 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланишига эришилди. Тадбирда оммавий ахборот воситаларидан "Ўзбекистон-24" канали иштирок этди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш - жамият тараққиётининг асосий негизидир!

Туманда 5 ой давомида 3 та кичик цехлар ишга тушурилди ва 23 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

25 нафар аёллар учун маиший жиҳозлар сотиб олиш орқали ўз бандлигини таъминлашни мақсад қилган ҳолда Ўзбекистон Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 125050 000 сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Учқудуқ туманидан 286 нафар хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарори асосида имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашилди ва уларнинг бандлиги таъминланди.

64 нафар хотин-қизлар Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Устоз –шогирд тизими асосида 34 нафар хотин-қизлар Ҳунармандчилик ва 30 нафар хотин-қизлар касаначилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

2 та оилавий боғча ташкил этилиб 4 та иш ўрни яратилди.

Туманда истиқомат қилаётган Оғир турмуш шароитида яшаётган ишсиз 55 нафар хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадада 36 нафарининг бандлиги таъминланди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш - жамият тараққиётининг асосий негизидир!


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: