Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚ ЁШЛАРИ - ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛДА!

УЧҚУДУҚ ЁШЛАРИ - ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛДА!

Юртимиз маданияти ва санъатини халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда, иқтидорли ёшларнинг иштирокини кучайтиришда "Шарқ атиргули” халқаро фестивалининг ўрни беқиёс.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги тасарруфидаги "Шарқ атиргули” болалар ижод уйи ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган фестивалда Қозоғистон, Россия, Туркия, Болгария, Чехия, Франция каби чет давлатлардан мингга яқин ёшлар вокал, хореография, анъанавий эстрада ижрочилиги йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Мазкур нуфузли халқаро фестивалда учқудуқлик ёшлар ҳам муваффақиятли иштирок этиб қайтилар. Жумладан, туманимиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг оркестр йўналиши ўқитувчиси Шахбоз Муқимов раҳбарлигида Умида Ҳамдамова, Озодбек Исматуллаев, Жаъфар Ўралов, Равшан Неъматов, Мадинабону Тоштемирова, Улуғбек Ўктамов, Маржона Мажидова, Дилнур Очилова, Шоҳжаҳон Мақсудов, Шоҳжаҳон Эргашов, Азиз Қиёмов, Бахтиёр Абдумажидов ҳамда Шоҳруҳ Мирзарахимов сингари ёш истеъдод эгалари композитор Ойдин Абдуллаванинг "Концерт пьесаси” ва "Порлоқой” куйларини маромига етказиб ижро этдилар.

3500 нафар талабгор иштирок этган саралаш босқичида ўз санъати ва иқтидорини намойиш этган мусиқа мактаби тарбияланувчилари диплом ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

 

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: