Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ravon Россияга қайтмоқда: Автомобилларнинг янги нархи эълон қилинди

Ravon Россияга қайтмоқда: Автомобилларнинг янги нархи эълон қилинди

Ravon компанияси Россия бозорига қайтмоқда ва автомобилларнингянги нарх эълон қилинди, дебхабар берадиSputnik.

AutoNavigatorмаълумотларига кўра, беш эшикли Ravon R2 хэтчбеки (олдинги Chevrolet Spark) нингOptimum ва Elegantпозициялари мос равишда 12,3 минг ҳамда 12,6 минг доллардан сотилади. Модель 85 от кучига эга 1,2 литрли двигатель билан жиҳозланган.

Ravon R4 седанининг (Chevrolet Cobalt) тўртта позицияси сотувга чиқади:Comfort МТ (11,8 минг доллар),Optimum МТ (12,2 минг доллар), Optimum AT (12,8 минг доллар), Elegant АТ (13 минг доллар).

Ravon автомобилларини Россияга етказиб бериш баҳорда тўхтатилган эди, бироқ улар яқин вақтлар ичида яна қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.

«Ravon — Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги энг йирик брендлардан бири. Мазкур машина маркаларининг нархи паст бўлганлиги сабаб доим рақобатбардош бўлган», — дейди «Авто Ревю» журнали бош муҳаррири.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: