Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

"Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik.Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг бўлиб ўтди

"Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди.

"Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда. Масалан, сизнинг мошинангиз бор, 3-5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги мошина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган мошинангизни диллерга бориб топширасиз-да, янги автомобил ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз”, - деди 

 Рустам Қодиров.

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: