Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон Республикаси воқеалар ва тадбирлар портали ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси воқеалар ва тадбирлар портали ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси воқеалар ва тадбирлар портали — 365.gov.uz ишга туширилди. Бу ҳақда Uzinfocom вакиллари «Дарё»га маълум қилди.

Портал Ўзбекистон Республикаси давлат органалари фаолияти очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг эркин ахборот олиш имкониятини янада юксалтириш ва жамоат назоратини амалга ошириш имкониятини кенгайтириш, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ўстириш, ёшларнинг ўзбек халқи учун муҳим бўлган тарихий саналар борасида билимларини бойитиш, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва интернет тармоғида миллий сегментни бойитиш мақсадида ишга туширилди.

Портал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган расмий тадбирлар ва муҳим сиёсий воқеалар, Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган тарихий саналар ва халқаро даражада аҳамиятли бўлган кунлар борасида маълумотларни ўз қамровига олган.

Порталда фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, улардан фойдаланган ҳолда ҳар бир рўйхатдан ўтган фойдаланувчи портал хизматларини ўзига қулай ҳолда созлаб олиши мумкин. Фойдаланувчилар мавжуд маълумотларни соҳалар ёки ташкилотлар кесимида кўриш учун тегишли созламалардан фойдаланиши мумкин.

Менинг календарим саҳифаси фойдаланувчиларга муайян эркинликлар яратиб беради, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар Менинг календарим саҳифасида мавжуд воқеа ва тадбирларни ўзларига керакли шахсий кабинетида умумлаштириш имконига эгадирлар.

Тарихий саналар рукнида, асосан, Ўзбекистон Республикасида содир бўлган тарихий воқеалар кўрсатиб ўтилган.

Спорт рукнида Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган турли мусобақалар, спорт учрашувлари, кўргазмали чиқишлар ва бошқа спорт тадбирлари кўрсатиб борилади.

Таваллуд кунлар рукнида ўзбек халқининг тарихий ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган буюк алломалар, давлат ва маданият арбобларининг таввалуд топган кунлари кўрсатиб ўтилган.

Кўрик-танловлар рукнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошиши режалаштирилган мамлакат, минтақа ва халқаро даражадаги нуфузли кўрик-танловлар тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

Давлат ташкилотларида рукнида фойдаланувчилар бевосита давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган турли тадбирлар ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Дунёда рукнида эса халқаро ва бутунжаҳон кунлари, халқаро аҳамиятга эга воқеа ва ҳодисалар бўлиб ўтиш саналари, шунингдек, халқаро даражадаги спорт ва маданий тадбирлар ҳақида маълумотлардан иборат.

Кўргазмалар рукнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган иқтисод, маданият ва ижтимоий соҳалардаги турли кўргазмалар ва шу каби тадбирлар тўғрисида маълумот берилади.

Байрамлар рукнида Ўзбекистон Республикаси давлат байрамалари борасидаги маълумотлар тақдим этилган.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: