Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / UMS Ўзбекистонда HSPA+ технологиясини ишга туширди

UMS Ўзбекистонда HSPA+ технологиясини ишга туширди

UMS мобил алоқа оператори Тошкент шаҳрида HSPA+ технологиясини муваффақиятли ишга туширгач, жадал интернет харитасини кенгайтирди. Энди операторнинг 3G тармоғига эга бўлган Ўзбекистоннинг барча минтақалари унга уланди.

Янгилик абонентларда қизиқиш уйғотди ва бу қизиқиш асло сўнмаяпти. Шу боис, UMS компанияси мазкур технология ҳақида энг кўп тушаётган саволларга жавоб беради.

HSPA+ ўзи нима?

Бу мобил алоқа стандарти бўлиб, кўпинча 3,75G ёки 3G+ деб аталади. У маълумотлар жўнатилишини мақбуллаштириш, тармоқларнинг ўтказиш қобилияти ва сиғимини ошириш учун хизмат қилади. Бунда битта UMTS частотаси ўрнига иккита частота ишлатилади, натижада таянч станция билан абонентнинг мобил телефони орасида маълумот тўпламларини алмашиш самарадорлиги икки баравар ортади.

Мобил интернет тезлиги қанчалик ўзгарди?

Тегишлича, эришиш мумкин бўлган энг катта тезлик ҳам икки баравар ошди. HSPA+ технологияси жорий этилиши Ўзбекистон минтақаларида энг катта тезликни секундига 21 мегабитга етказиш имконини берди. Йирик шаҳарда тезликни шахсий тестдан ўтказиш натижаси 2—7 Мб/с бўлиши абонент учун норма ҳисобланади. Лекин кўп нарса абонент қаерда турганига, тармоқнинг техник параметрларига боғлиқ бўлади. Шу сабабли бунданда каттароқ кўрсаткичлар кузатилиши мумкин.

HSPA+’нинг нима фойдаси бор?

Биринчи навбатда, мобил интернет фаол сессияларининг сифати ошади. Масалан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар мультимедиали контент билан бирга тахминан учдан бир баравар тезроқ юкланади. Онлайн видео ва оқимли кўрсатувлар томоша қилинаётганда юкланиш секинлашиб, узоқ вақт кутиб қолишлар бўлмайди. Тармоқда кечикишлар ҳамда бир сервисдан бошқасига уланиш учун сарфланадиган вақт анча қисқаргани сабабли, доимий синхронлашувни талаб қиладиган онлайн ўйинларни ўйнаш осонлашди. Интернет фонли режимда ишлаётганда тармоқ иловалари, масалан Facebook ёки «Одноклассники»дан хабарлар келиши энди кечикмайди, интернет билан доимий алоқа туйғуси пайдо бўлади.

Қандай улаш мумкин?

UMS орқали жадал интернетдан фойдалана бошлаш учун ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди. Барча абонентлар, улар қандай тарифга уланганлари ва қайси қўшимча хизматлардан фойдаланаётганларидан қатъи назар, HSPA+ технологиясидан кеча-ю кундуз узлуксиз фойдаланишлари мумкин. Фақат телефон аппаратлари шундай технология бўйича ишлай олса кифоя.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган. Universal Mobile Systems МЧЖ хизмат кўрсатади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: