Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабирджановнинг Учқудуқ туманида сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ тумани фуқаролари ҳамда мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси, туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда 6 нафар фуқаронинг мурожаатлари, муаммо ва таклифлари эшитилди.

Хусасан, Учқудуқ туман "Қизилқум” кўчасида яшовчи Х.Хакимов фуқаро А.Исоевдан ўзига тегишли қарз пулини ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Яна бир учқудуқлик фуқаро О.Ғаниева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор А.Кузнецовдан алимент пулини ундиришда кўмак сўраган.

Шунингдек, Йўлчилар ОФЙ да яшовчи фуқаро М.Шералиев Йўлчилар массивидаги кўчаларда ёритгичлар ўрнатиш таклифини билдирди.

Сайёр қабулда барча мурожаатлар бўйича вилоят ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: