Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БАХТЛИ ОИЛАНИНГ БАХТИЁР КЕЛИН-КУЁВЛАРИ

БАХТЛИ ОИЛАНИНГ БАХТИЁР КЕЛИН-КУЁВЛАРИ

Оила ва фарзанд ўртасидаги муносабат она қорнидаёқ бошланади. Агар она ҳомиладорлик даврида бахтли ва осуда ҳаёт кечирган бўлса, болада бахтли ва тинч улғайиш кузатилади. Дарҳақиқат, оилада бахтли яшаш учун ҳар бир оила аъзосининг ўз ўрни бор. Арестотель айтганидек: "Идеал инсон яхшилик қилишдан завқланади. Ўзига яхшилик қилинса хижолат чекади”.

Унутмайлик, бахт миннатдорчилик изҳор этилишини кутадиган одамга эмас, раҳмат эшитса, ноқулай бўладиган инсонга кўпроқ кулиб боқади. Бахт манбаи сенда, менда, унда эмас, балки бизда, яъни оилададар.

Ота-онанинг болаларига ажратадиган ярим соатлик эътибори уларни соғлом улғайишини таъминлайди. Оилада ота-она эътиборида вояга етган фарзанд келажакда бахтиёр оилани қурадиган инсон бўлиб етишади.

Мамлакатимизда умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-онаси ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда "Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу мақсадда 15 май – Халқаро оила куни тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманимизда оила кунини кенг нишонлаш, хусусан ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга оилавий ҳаётлари давомида учрайдиган муаммоларни ижобий ҳал қилишда кўмаклашадиган "Бўлғуси келин-куёвлар мактаби” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 10 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида "Бўлғуси келин-куёвлар мактаби” республиканинг барча вилоятларида ташкил этилди.

Ушбу мактаб фаолиятининг туманимизда ҳам йўлга қўйилиши ёшларимизни катта ҳаётга қўядиган илк қадамларида ўз ёрдамини беради, албатта!.

Ёшларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган қисқа муддатли курсларда асосан оилавий ҳаёт психологияси, диний ва ахлоқий тарбия, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик, (йигит ва қизларга алоҳида) оила бюджети ва иқтисоди сингари мавзуларда машғулотлар интерактив усулларда ташкил этилади. Асосий мақсад эса оила қуриш арафасидаги ёшларнинг психологик, педагогик, ҳуқуқий ва ахлоқий-диний билимларини оширишдан иборат.

Махсус курснинг вазифалари ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот ва тавсиялар бериш, оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи, жинсий ҳаёт психофизиологияси, никоҳдан ташқари муносабатларни олдини олиш, муҳаббат, рашк, садоқат, меҳр-оқибат туйғуларининг оила мустаҳкамлигига таъсири, аёл ва эркак психологиясининг ўзига хос хусусиятларини кенг тушунтиришдан иборат.

"Келажак” ёшлар марказида фаолияти йўлга қўйилаётган "Бўлғуси келин-куёвлар мактаби” нинг очилиш маросимида "Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ҳамроева, "Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Навоий вилоят бошқармасининг етакчи мутахассиси Д.Гаффарова, Зарафшон шаҳар "Оила” марказининг мутахассиси Ш.Кулатова, Томди тумани "Оила” маркази раҳбари У.Холбобоева, Учқудуқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Бафоев, ҳоким ўринбосари М.Шамуратов, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси А.Керуенбаев, туман ФҲДЁ бўлими мудираси Н.Қурбонова, туман адлия бўлими бошлиғи У.Тўраев, отинойилар ва яраштириш комиссияси аъзолари ҳамда энг намунали оилалардан 6 нафари иштирок этишди.

Бўлғуси келин-куёвлар, энг намунали ва ибратли оила вакиллари ташаккурномалар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: