Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Кундузи чироқ ёқмай юрган ҳайдовчиларни жаримага тортиш бошланди

Кундузи чироқ ёқмай юрган ҳайдовчиларни жаримага тортиш бошланди

Ўзбекистонда 10 майдан бошлаб барча турдаги транспорт воситалари учун куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши қоидаси бўйича жаримага тортиш бошланди.

Ушбу қоида 10 апрелдаёқ кучга кирганди, бироқ ИИВ бу ҳақда олдиндан огоҳлантирмагани учун, ҳайдовчиларга бир ойлик «эркинлик» берилганди.

Биринчи марта шундай қоидабузарлик билан қўлга тушган ҳайдовчилар энг кам иш ҳақининг ярми (17 май ҳолатига кўра — 101 365 сўм) миқдорида жаримага тортилади. Такрор ва такрор шундай қоидабузарликка йўл қўйиш яъни кундузи чироқ ёқмай юриш ҳолати қайд этилганда жарима миқдори энг кам иш ҳақининг тўрт баробари 810 000 сўмгача кўтарилиши ёки «права»дан ярим йилга айрилишга сабаб бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: