Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ!

ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ!

Туманимиздаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасига киришингиз билан сизни жўшқин кайфиятдаги болажонлар қарши олади. Уларнинг аксарияти эртак қаҳрамонлари образида: айиқча, қуёнча, ниначи, чумоли, "Қизил қалпоқча"...Куни кеча мазкур муассасада ўтказилган «Хайр боғча, салом мактаб!» маънавий-маърифий тадбирига ота-оналар, маҳалла фаоллари, педагоглар таклиф қилинди.

Тадбирда мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш борасидаги ишлар болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда куни кеча қабул қилинган мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси бунда дастуриламал бўлаётгани хусусида сўз юритилди.

 Ҳозирда мазкур таълим муассасасида тўрт юздан зиёд ўғил-қиз тарбияланмоқда. Таълим ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади. Шунингдек, муассасада рус, инглиз тиллари, рақс, шахмат-шашка, гимнастика тўгараклари болажонлар вақтини янада мазмунли ўтишини таъминлаётир. Жорий йилда муассасани 109 нафар ўғил-қиз тамомлаб, умумтаълим мактабларининг биринчи синфига қабул қилинади.

 Ўғлим Шоҳжаҳон шу даргоҳда тарбияланади, – дейди Мунира Қосимова – Мактабга тайёрлов гуруҳида олган сабоқлари Шоҳжаҳоннинг мактабга осон мослашишига, дарсларни ўзлаштиришига ёрдам беради, деб ўйлайман.
"Хайр боғча, салом мактаб!” тадбирида турли викторина ўйинлари, спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантирилди. Болалар ижросида Ватанни мадҳ этувчи шеър-қўшиқлар, мақол ва ҳикматли сўзлар, турли саҳна кўринишлари барчага қувонч улашди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: