Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / КОНЧИЛИК ВА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИ

КОНЧИЛИК ВА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИ

Туман ҳокими 

Хамроев Соли Фармоновичнинг Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари касб байрами муносабати билан соҳа фидоийларига байрам табриги

 

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Туманимиз меҳмонлари!

Мана бугун ўн саккизинчи йилдирки, Биринчи Президентимиз фармонига кўра, май ойининг учинчи якшанбасида, Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни байрам қилинмоқда.

Шу муносабат билан кўп минг сонли Навоий кон металлургия комбинати ҳамда Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги меҳнат жамоаларини, у ерда фидоийларча меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этаман!

Истиқлолнинг илк йиллариданоқ, кончилар ва металлургия саноати ходимларига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик айтиш жоизки, соҳа фидоийлари олдига қўйилган вазифаларни юқори даражада бажаришда куч ва мадад бўлмоқда.

Ҳозирда улкан ишлаб чиқариш ресурсларига эга комбинатда қолаверса, Шимолий кон бошқармасида техник ва технологик модернизация жараёнлари жадаллик билан олиб борилмоқда-ки, бу саъй-ҳаракатлар корхонага жаҳон бозорида салмоқли ўрин эгаллаш имконини бермоқда.

Қадрли соҳа фидоийлари!

Ўзбекистонда аниқланган қимматбаҳо қазилма бойликлар заҳирасининг 85 фоизи Навоий кон-металлурги комбинати ҳиссасига тўғри келади. Шу боис, комбинатни ҳақли равишда мамлакатимиз тоғ-кон саноатининг байроқдори, дейиш мумкин.

Бугун мумлакат кон металлургия саноатининг пешқадамларидан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинатига бешик вазифасини ўтаган – Учқудуқ билан ҳар қанча фахрлансак, ҳар қанча ғурурлансак, арзийди.

Яна бир муҳим жиҳат, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан 2017-2026 йилларда комбинатда 27 та лойиҳа, шу жумладан Учқудуқда 5 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Улардан бири Шимолий кон бошқармаси 3-сонли гидрометаллургия заводида қаттиқ рудалардан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш лойиҳасидир. Лойиҳа қиймати 70 минг АҚШ доллари бўлиб, яқин кунларда мазкур объект фойдаланишга топширилади. Натижада цехда 200 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Шу билан бир қаторда корхонада инсон омилига эътибор, кучли ижтимоий ҳимоя бу ерда меҳнат қилаётган одамлар ҳаётига янгича мазмун бахш этмоқда. Учқудуқда 3 млрд. сўм маблағ сарфланиб бунёд этилаётган сунъий кўл, қайта таъмирдан чиқарилган, энг замонавий даволаш-тиббиёт асбоблари билан жиҳозланган "Кончи” санаторий-профилакторийси аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши билан боғлиқ ижтимоий масалалар доимий эътиборда эканлигидан далолат беради.

Азиз учқудуқликлар!

Авваллари, ер ости бойликларини қазиб олиш базаси ҳисобланган ушбу ҳудуд айни пайтда йирик саноат марказига айланиб бормоқда. Катта-кичик ишлаб чиқариш корхоналари, замонавий маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда. Энг муҳими, инсонлар истиқлол ислоҳотлари моҳиятини теран англаган ҳолда, эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Азиз ҳамкасблар!

Бугун дўстликнинг намунаси амалда ўз исботини топган жамоа аҳли мамлакат истиқлолини мустаҳкамлаш йўлида фидокорана меҳнат қилмоқда.

Ана шундай самарали меҳнатингизга қут-барака, оилаларингизга соғлик-саломатлик тилайман!

Учқудуқ олтини жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва ёрқин келажагининг бир гарови бўлиб узоқ йиллар хизмат қилаверсин!

Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин, азиз соҳа ходимлари!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: