Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳурматли фуқаролар ҳамда корхона ташкилот муассасалар диққатига

Ҳурматли фуқаролар ҳамда корхона ташкилот муассасалар диққатига

Учқудуқ туман адлия бўлими аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича инновацион усулда тарғибот тадбирларини ташкил этиш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида бевосита сизнинг сўровингиз асосида амалга ошириш орқали жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида "Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳасини эълон қилади.

Бунда сиз Учқудуқ туман адлия бўлимига ёзма равишда хат юборишингиз талаб этилади.

Мазкур мурожаатингизда қуйидагилар акс этиши лозим:

тарғибот ташкил этилиши лозим бўлган манзил;

тадбир ўтказилиши режалаштирилаётган кун;

иштирокчилари ҳақида умумий маълумот (ёши, касби ва бошқалар);

тадбир иштирокчиларининг сони (камида 10 киши);

тарғибот мавзуси ва тадбир давомийлиги вақти.

Сиз юборган сўровларингиз асосида ҳар ойда тарғибот графиги тасдиқланади. Мазкур график асосида малакали ҳуқуқшунослар томонидан сиз сўраган мавзу бўйича интерактив усулда ҳуқуқий маърузалар қилинади.

Бундан ташқари, "Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаларини янада самарали ташкил этиш мақсадида соҳага адлия бўлими томонидан тадбир мавзусидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий ҳокимликлардан, ички ишлар, кадастр хизмати, солиқ, бандлик, соғлиқни сақлаш, ФҲДЁ, пенсия, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва бошқа соҳа вакиллари ҳам жалб қилинади. Нотариуслар иштирок этиши ва адвокатлар таклиф этилади.

"Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси доирасида сўровларни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин.

Учқудуқ туман адлия бўлими

Учқудуқ тумани, А.Темур кўчаси 28-уй

Телефон рақам: 593-10-08

uchquduq-t@adliya.uz

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: