Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ШОДЛИК” кечки дам олиш маскани ёшлар ихтиёрига берилди

“ШОДЛИК” кечки дам олиш маскани ёшлар ихтиёрига берилди

Юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича ишларни мутлақо янги тизим асосида ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида "Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури қабул қилинди.

2018 йилнинг августида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбаев дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Учқудуқ туманига ташриф буюрганди. Ёшлар билан мулоқотлар давомида учқудуқлик ёшлар кечки дам олиш маскани ташкил этишда амалий кўмак сўраган эдилар.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши учқудуқлик ёшларнинг таклифларини эътиборга олиб, 100000000 сўм миқдорида маблағ ажратди.

"Келажак” ёшлар маркази рўпарасидаги бўш майдонда ёшлар учун кечки дам олиш майдони қурилиши бошлаб юборилди.

Куни кеча ушбу масканни фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди. 174000000 сўм маблағ сарфланган ушбу иншоотнинг қурилиш ишларини "Ўткир Тоҳир бизнес” хусусий корхонаси олиб борди.

Эътиборлиси, кечки дам олиш маскани қурилишини поёнига етказиш учун Учқудуқ туман ҳокимлиги 74000000 сўм пул ажратди. 30000000 сўм маблағ эвазига ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгашига мусиқий асбоб-ускуналар харид қилинди.

Учқудуқ ёшларининг фикр-мулоҳаза ва таклифлари инобага олиниб, кечки дам олиш масканига "Шодлик” номи берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: