Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Сўранг, жавоб берамиз!

Сўранг, жавоб берамиз!

Достон Убайдовман. Россия давлатида таҳсил олганман. Учқудуқ туманида яшайман. Олий маълумотлиман. Дипломимни нострификация қилиш учун давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиш кераклигини биламан. Аммо, бу хизмат фақат Зарафшон ДХМда амалга оширилар экан. Қанака хужжатлар керак. Қанча вақт мобайнида мурожаатимга жавоб оламан?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11-апрелдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3662-сонли қарорига асосан 2018 йилнинг 1 июнидан Республиканинг 14 та туман (шаҳар)ларида яъни Навоий вилояти бўйича Зарафшон шаҳрида тажриба тариқасида 70-100 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши белгиланган. Тажриба тариқасида кўрсатилаётган давлат хизматлари орасида ушбу "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)” хизмат тури хам мавжуд. Сиз марказ орқали ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади.

-Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги хужжат ва унинг иловаси нусхаси ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган тўлиқ таржимаси.

-Аризани қўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш хақининг 2 баробари, яъни айни кундаги миқдори 405.460 сўм миқдорида йиғим.

Талабгорнинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, 20 дақиқа ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади. Давлат инспекцияси анкета тушган кундан бошлаб 15 кун ичида эксперт хулосасини расмийлаштиради ва юборади.

Жаҳонгир Бўроновман: ЯТТ ни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қанча вақт кетади? Дейлик 10 чи одам бўлиб навбатда турибман. Якка тадбиркорга меҳнат дафтарчаси, жамғарилиб бориладиган пенсия дафтарчаси очиладими?

Жавоб: ЯТТ ни Давлат руйхатидан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли карорига асосан Давлат руйхатдан ўтказиш 30 дақиқа яъни, ярим соат қилиб белгилаб куйилган. Лекин бугунги кундаги имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ЯТТ ни давлат руйхатидан ўтказиш жараёнини 15-20 дақиқага колмасдан бажариш имкониятига эгамиз. Энг яхши таклифимиз эса мабодо вақтингиз тиғиз бўлса, марказда йўлга қўйилган навбатсиз кўрсатиладиган хизматдан фойдаланишингиз мумкин. Фақат бу хизмат пуллик. Навбатсиз давлат хизматлари кўрсатилиши энг кам ойлик иш хакининг 30% (60819 сум) миқдорида белгиланган. Тўловдан сўнг сизга алоҳида ходим навбатсиз хизмат кўрсатади. Агар пуллик хизматдан фойдаланиш имконияти сизда бўлмаса, дейлик ўнинчи киши бўлиб навбатда турган бўлсангиз, тахминан 1 соатлардан сал кўпроқ вақтда навбатингиз келади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг асосий фаолияти хусусий тадбиркорлик фаолияти бўлиб ҳисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат дафтарчасини бериш, меҳнат стажини белгилашМолия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади. ЯТТнинг меҳнат дафтарчаси у бошқа ишга жойлашгунга қадарПенсия жамғармасининг туман бўлимида сақланади .

Ман Умрзоқов Ғолиб Навоий шаҳридаги буюм бозорида савдо қиламан. Якка тадбиркор сифатида бундан 7 ой муқаддам рўйхатдан ўтганман. Аммо, мани ҳужжатимда фаолиятимни ноозиқовқат савдо тури билан шуғулланиш учун деб кўрсатилган. Менга ДХМ ходимлари қайтадан рўйхатдан ўтишни маслаҳат беришмоқда. Озиқ ва ноозиқ овқат турлари учун деб олинг дейишаяпти. Нега?

Жавоб: Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» ги 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида" ги Вазирлар Маҳкамасининг 850-сонли қарорига асосан ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш фаолият тури бекор қилинган. Шу боисдан, Сизга ДХМ ходимлари тўғри маслаҳат беришган. Йўқса, фаолиятингиз ноқонуний бўлиб, гувоҳномасиз фаолият юритган ҳисобланасиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: