Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туман кенгашининг навбатдаги ХХХVIII сессияси ҳақида ахборот

Туман кенгашининг навбатдаги ХХХVIII сессияси ҳақида ахборот

Куни-кеча туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ХХХVIII сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, депутатлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессия ишини туман ҳокими халқ депутатлари туман кенгаши раиси С.Хамроев олиб борди. Шунингдек, мажлисда Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси ХЖКва ФРВ бошлиғи подполковник А.Хожиев иштирок этди.

Депутатлар йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 13 мартдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бўлими, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектори Б.Алимовнинг ҳисоботини тингладилар.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича туманда фаолият юритаётган 4 та сектор томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.

Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида Дўстлик МФЙ, Алтинтау, Мингбулоқ ва Узунқудуқ ОФЙларда Халқ қабулхонаси туман бўлими билан ҳамкорликда 8 маротаба сайёр қабул, 3 маротаба оммавий сайёр йиғилишлар ўтказилди. 142 нафар фуқаролар турли муаммолар юзасидан мурожаат қилиб, уларнинг 27 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган. Мурожаатларнинг 83 тасини ижроси таъминланиб, 32 та масала кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, сессия кун тартибида "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга доир давлат дастурининг тумандаги ижроси юзасидан туман мониторинг гуруҳи раҳбари К.Дўстбоевнинг ахбороти эшитилди. Туман ҳокимининг қарори билан қабул қилинган дастур 5 та йўналиш, 25 та бўлим, 109 та банддан иборат бўлиб, 77 млрд. 700 минг сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Бюджет маблағлари ҳисобидан 14 млрд. 47 млн. 200 минг сўм, ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 43 млрд. 331 млн. 300 минг сўм, ҳомийлар ҳисобидан 326,5 млн. сўм, тижорат банклари кредити маблағидан 10 млрд. 111 млн. сўм, хорижий инвестиция маблағи ҳисобидан 1,1 млн. АҚШ доллари ўзлаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда давлат дастурининг 4 ойлик ижроси таҳлил қилинганда 23 млрд. 961 млн. 700 минг сўм маблағ ўзлаштирилиб, белгиланган режа 31,1 фоизга бажарилганини кўришимиз мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тумандаги "Баркамол авлод болалар маркази” фаолиятида ўрганишлар олиб борилиб, мажлис кун тартибида муҳокама қилинди. Ўқув муассасасидаги муаммолардан энг асосийси бу олий маълумотли етук ва билимли кадрлар танқислигидир. Бу ерда 39 нафар педагоглар фаолият юритиб, 6 нафари олий маълумотли, 3 нафари тугалланмаган олий қолган 34 нафари ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларни ташкил қилади. Марказда инглиз тили фани тўгараги бўйича олий маълумотли мутахассис етишмайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятининг айрим ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар, бюджет даромадлар базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа муҳим масалалар кун тартибида муҳокама қилинди.

Мажлисда муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: