Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ! шиори остида спорт мусобақалари ўтди

БИЗ БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ! шиори остида спорт мусобақалари ўтди

Спорт нафақат жисмоний балки ёшларнинг маънавий камолотида ҳам муҳим ўрин тутади. Масаланинг ана шу жиҳатини эътиборга олган туман халқ таълими бўлими мактаб ўқувчилари ўртасида "Спартакиада – 2019” беллашувларини ташкил этди.

"Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида бўлиб ўтган спорт мусобақалари икки кун давом этди. Спортнинг ўнга яқин туридан ўтказилган беллашувларда баҳслар қизғин ва муросасиз тус олди.

Шахмат мусобақаларида биринчи ўрин 3 – мактаб , иккинчи ўрин 20 – мактаб, учинчи ўрин 18 – мактаб жамоаларига насиб этди.

Шашка спорт туридан биринчи ўринга 20 – мактаб, иккинчи ўринга 18 – мактаб, учинчи ўринга 10 – мактаб ёш шашкачилари эгалик қилди. Енгил атлетика спортидан эса биринчи ўринни 20 – мактаб, иккинчи ўринни 18 – мактаб, учинчи ўринни 3 – мактаб иштирокчилари қўлга киритди.

Шунингдек, волейбол мусобақаларида биринчи ўрин 18 – мактаб, иккинчи ўрин 1 – мактаб, учинчи ўрин 11 – мактаб ўғил болаларига насиб этди. Қиз болалар ўртасидаги баҳсларда биринчи ўринни 12 – мактаб, иккинчи ўринни 13 – мактаб, учинчи ўринин 18 – мактаб спортчилари эгаллади.

Бундан ташқари, стол тенниси мусобақаларида биринчи ўринга 7 – мактаб, иккинчи ўринга 18 – мактаб, 3 ўринга 10 – мактаб иштирокчилари сазовор бўлди. Футбол мусобақаларида эса биринчи ўрин 7 – мактаб, иккинчи ўрин 13 – мактаб, учинчи ўрин 9 – мактаб футболсевар ёшларига насиб этди.

Спартакиада-2019 мусобақаларида умумжамоа ҳисобидан биринчи ўрин 18 – мактаб, иккинчи ўрин 20 – мактаб, учинчи ўрин 13 – мактаб спортсевар ёшлари қўлга киритди.

Мусобақа иштирокчи ва ғолиблари медаллар, дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: