Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХОТИРА АБАДИЙ –ҚАДР МУҚАДДАС!

ХОТИРА АБАДИЙ –ҚАДР МУҚАДДАС!

Инсон бор экан хотира муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди! Биз бугунги тинч-осойишта замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб улуш қўшган ҳеч бир кишини хотирамиздан фориғ қилмаслигимиз, улар босиб ўтган эзгу йўлни ёшлар онгу шуурига чуқур сингдиришимиз муҳим.

9 май – Хотира ва қадрлаш умумхалқ байрами муносабати билан бу йўналишдаги ишлар кўлами бениҳоя ортди. Туманимиздаги 10 – сонли "Joy of babies" номли МТМ да ҳам санага бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, эрталиклар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири "Хотира абадий – қадр муқаддас!” мавзусида ўтказилиб, унда "Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи А.Керуенбаев, "Айтим” МФЙ депутати В.Корниенко, муассаса тарбияланувчилари ҳамда ота-оналар иштирок этди.

Тадбирда иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги учун чеккан заҳмати, ҳаёт қийинчиликларини сабот билан енгиб ўтгани биз учун ҳақиқий жасорат ва фидоийлик тимсоли эканлиги хусусида сўз борди.

Муассаса тарбияланувчилари томонидан Ватанни, истиқлолни, тинчликни, жасорат ва фидоийликни, бахтли болаликни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: