Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ҲАМШИРА -2019 ТАНЛОВИ ЎТДИ

ҲАМШИРА -2019 ТАНЛОВИ ЎТДИ

Аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш, патронаж ва шошилинч тиббий хизмат билан қамраб олишда ҳамшираларнинг хизмати катта.

Ҳозирда туман тиббиёт муассасаларида 400 га яқин ҳамшира фаолият кўрсатмоқда. Куни кеча туманимиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳамшира-2019” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилишда ҳамшираларнинг ижтимоий фаоллиги ва билимини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Танловда 7 нафар ҳамшира тиббий, ижтимоий ва сиёсий билимини синовдан ўтказди. Жарроҳлик бўлими ҳамшираси Маҳлиё Файзуллаева учинчи, поликлиника ҳамшираси Хадича Назарова иккинчи, болалар бўлими ҳамшираси Азима Норбекова биринчи ўринга сазовор бўлди.
Шунингдек, кўп йиллар соҳада самарали фаолият юритаётган ҳамширалар ҳам турли номинацияларда мукофотландилар. Жумладан, онкология хонаси ҳамшираси Феруза Дониёрова "Йилнинг энг яхши ҳамшираси” номинациясига эга бўлди. 
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Суратда: танлов совриндорлари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: