Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИГА БОШЛИҚ ТАЙИНЛАНДИ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИГА БОШЛИҚ ТАЙИНЛАНДИ

Туманда солиқ қонунчилиги талаблари ижросини тўлақонли амалга ошириш орқали бюджет барқарорлигини таъминлаш, инсофли ва ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларга қонун талабларини тушунтириш ишларига масъул бўлган Учқудуқ туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбариятида ўзгариш бўлди.

Яъни, жорий йилнинг 3 майидан Шодиев Ўткир Неъматович - туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида иш бошлади. У 1970 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи йўналишида тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Навоий вилояти Хатирчи тумани давлат солиқ инспекциясида инспектор вазифасидан бошлаган. Қатор йиллар Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспектор, шўъба бошлиғи, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. Охирги иш жойи Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

2019 йил 3 майдан эса Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: