Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР!

Учқудуқ туман корхона ва ташкилотлари бошқаруви тизимида бир нечта ўзгаришлар бўлди. Туман фаоллари тайинловлар ҳақида бугун туман ҳокими аппарат йиғилишида таништирилди.

Жумладан, Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси Мўминов Элбек Рўзимуродович Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига раҳбар этиб тайинланди.

У 1979 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2001 йилда Навоий давлат кончилик институтини автоматлаштириш ва бошқарув мутахассислиги бўйича тугатган.

2001-2005 йилларда "Қизилқум” йўллардан фойдаланиш корхонасида мутахассис, 2005-2008 йилларда Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида уста, 2008-2009 йилларда Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош мутахассиси, 2009-2011 йилларда Шимолий кон бошқармаси уй-жой коммунал хўжалиги устаси, 2011-2013 йилларда йилларда Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош мутахассиси, 2013 йилдан то бугунга қадар корхона бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган.

***

Учқудуқ туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудири вазифасида Қурбонова Нафиса Рўзиевна иш бошлади. У 1984 йилда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус. 2003 йилда Тошкент юридик техникумини тугатган.

2003-2008 йилларда Пахтачи туман умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи, услубчи, архивариус вазифаларида ишлаган, 2008-2010 йилларда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ФҲДЁ бўлимида биринчи тоифали инспектор, 2010-2018 йилларда Навоий вилояти Учқудуқ тумани ФҲДЁ бўлимида биринчи тоифали инспектор вазифада фаолият юритган.

Сўнгги иш жойи Учқудуқ туман давлат хизматлари маркази ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: