Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚДА САЙЛОВЛАР ЯКУНЛАНДИ

УЧҚУДУҚДА САЙЛОВЛАР ЯКУНЛАНДИ

Юртимизда дунёнинг энг илғор давлатларида ҳам учрамайдиган шундай бир мўъжизавий маскан борки, хорижликларнинг ҳам унга нисбатан ҳайрати ва фикрлари ҳанузгача давом этмоқда.

Ота-онамиздан сўнг, бошимизни силайдиган, доимо ғамхўрлик қилиб, бағрига чорлаб турадиган бу манзил маҳалладир!

Туманимизда 1-5 май кунлари оралиғидаўтказилган фуқаролар йиғини раислиги (оқсоқоли)га сайловида, сайлов ёшига етган туман аҳолисининг 12% фоизи иштирок этиб, ўзларининг фаол фуқаролик позициясини намойиш этдилар.

Эндиликда, "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” тўғрисидаги Қонунга асосан, маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг вазифасини бажариш муддати уч йилга узайтирилди. Олдин бу лавозимга раислар ўттиз беш нафар вакиллар билан очиқ овоз бериш йўли орқали сайланган бўлса, бу йил вакиллар томонидан ёпиқ яширин овоз бериш йўли билан ўз раисларини сайлаб олдилар.

Айниқса, "Шалхар”, "Мингбулоқ”ОФЙ, "Абай”, "Дўстлик”, "Мустақиллик” МФЙ ларда 95-99 фоиз вакиллар сиёсий жараёнда қатнашиб, ўз муносабатларини билдиришди.

4 май куни соат 17-00 да 18-сонли мактабда ўтказилган сайловда "Дўстлик” МФЙ раислигига Муҳаммедов Обид Ҳамидович сайланди.

4 май куни соат 17-00 да 10-сонли мактабда ўтказилган сайловда "Айтим” МФЙ раислигига Ҳамидов Акбар Обидович сайланди.

4 май куни соат 17-00 да 7-сонли мактабда ўтказилган сайловда "Навоий” МФЙ раислигига Хайруллаев Аскар Ҳамидуллаевич сайланди.

5 май куни соат 17-00 да 5-сонли мактабда ўтказилган сайловда "Йўлчилар” ОФЙ раислигига Рахимов Рустам Исматович сайланди.

5 май куни соат 17-00 да 20-сонли мактабда ўтказилган сайловда "Абай” МФЙ раислигига Туллаев Ўктам Темирович сайланди.

5 май куни соат 17-00 да 3-сонли мактабда ўтказилган сайловда "Мустақиллик” МФЙ раислигига Турдиев Комил Мардонович сайланди.

Албатта, бўлиб ўтган бу сайлов шунчаки тадбир эмас, балки бизнинг ҳақиқий танловимиздир. Негаки, бутун маҳалла аҳлининг тақдири, муаммо ва камчиликлари, ютуқ ва ғалабаларининг илк пойдевори ва шоҳиди ўзимиз истиқомат қилаётган маҳалламиздир.

Ўйлаймизки, ўз келажагимизни ўзимиз ишонган, фидоий ва жонкуяр, халқпарварва ватанпарвар раис қўлига топшириб, энг муносибларини сайлаб олдик!.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: