Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Мамлакатимиз ривожланишининг янги босқичида юртимизда тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик мустаҳкам қарор топди. Натижада катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, меҳр-оқибат туйғулари одамлар қалби ва шууридан янада чуқур жой эгаллади.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Абдулла Керуенбаев ва депутатлардан иборат гуруҳ вакиллари туманимизда истиқомат қилаётган кекса нуронийлар Анна Кривенюк, Мария Притчина ва Александра Бородулина хонадонида бўлиб, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Бир марталик пул мукофоти ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар топширилди.

Ҳа, аслида ҳам бугунги дориломон кунларимиз учун курашган, катта ҳисса қўшган нуронийларимиз ҳар қанча эъзоз ва ҳар қанча эҳтиромга сазовордирлар!


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: