Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / САЙЛОВЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

САЙЛОВЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Учқудуқ туманида маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 2 май кунидан бошланди.

Сиёсий жараён янги таҳрирда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ўтказилишига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Негаки, ушбу ҳужжат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайлови тизимини маҳалла оқсоқолларига қўйилаётган янгича талаблар асосида бажаришга қулай шароит яратиб, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини янада оширишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Мазкур янги таҳрирдаги қонунда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ваколат муддати уч йилга узайтирилди.

2 ва 3 май кунлари туманимиздаги 7 та ўзини ўзи бошқариш органларида сайловлар ўтказилди.

Айтиш мумкинки, туманимизда бўлиб ўтаётган сайловлар вакиллар томонидан ёпиқ – яширин овоз бериш йўли билан қонун талаблари асосида бўлиб ўтмоқда.

Танишинг қуйидагилар маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) этиб сайланди:

1.Шалхар ОФЙ оқсоқоли - Нарчаев Кенес Садиевич сайланган. У 1956 йилда туғилган, маълумоти олий, 1984 йилда Алмата қишлоқ хўжалиги университетини тугатган;

2.Кўкаяз ОФЙ раиси – Қоспанов Ерхан Жумаевич сайланган. У 1973 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Алмата зооветеринария институтини тугатган;

3.Узунқудуқ ОФЙ оқсоқоли – Жанаев Тажидаулет Оринбасарович сайланган. У 1984 йилда туғилган, маълумоти олий, 2007 йилда Навоий педагогика институтини тугатган;

4.Алтинтау ОФЙ оқсоқоли – Абдираманов Жомарт Нажамаддинович сайланган. У 1961 йилда туғилган, маълумоти олий, 1987 йилда Тошкент политехника институтини тугатган;

5.Боздун ОФЙ оқсоқоли - Жалғасбаева Майрамкул Абдирамановна сайланган. У 1959 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, 1982 йилда Тошкент меҳмонхона хўжалиги техникумини тугатган;

6.Мингбулоқ ОФЙ оқсоқоли – Ережепов Назарбек Жалғасбаевич сайланган. У 1961 йилда туғилган, маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент педагогика институтини тугатган;

7.Кокпатас МФЙ раиси – Сиддиқов Акмал Расулович сайланган. У 1975 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, 1996 йилда Тошкент политехника техникумини тугатган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: