Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЖУЗҚУДУҚДА ХОТИРА МАЙДОНИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

ЖУЗҚУДУҚДА ХОТИРА МАЙДОНИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Куни кеча туман ҳокими С.Хамроев янгидан барпо этилаётган Хотира майдони қурилиши билан танишиш мақсадида "Боздун” ОФЙ Жузқудуқ овулига ташриф буюрди.

Хотира майдонида машъум 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушига отланган ва жангоҳлардан қайтмаган 106 нафар жузқудуқлик мард ўғлонлар исми битилган мрамор лавҳа ўрнатилган бўлиб, унинг атрофида қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир.

Бу ерга ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида ўриндиқлар, айвончалар, йўлаклар барпо этилмоқда.

Туманимиз раҳбари қурувчилар билан учрашиб олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳақида ўз қимматли маслаҳатларини берди.

Жузқудуқ овулида барпо этилаётган Хотира майдони 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамида фойдаланишга топширилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: