Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / САЙЁР ҚАБУЛ: мурожаатларни ҳал этишнинг энг мақбул йўли

САЙЁР ҚАБУЛ: мурожаатларни ҳал этишнинг энг мақбул йўли

"Боздун” овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими С.Хамроевнинг оммавий сайёр қабули ўтказилди. Унда Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси бошлиғи С.Амонов, иқтисод-молия бўлими мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг 11 та мурожаати бирма-бир муҳокама қилинди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалаларга масъуллар бириктирилиб, туман ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабулга ташриф буюрган жузқудуқликлар врач кўригидан ўтказилиб уларга бепул дори-дармонлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: