Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бизнес форумда муҳим келишувларга эришилди

Бизнес форумда муҳим келишувларга эришилди

Бизнес форум доирасида "Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида хорижий инвесторлар билан қиймати 144 млн. доллар бўлган 21 та лойиҳа устида иш олиб борилиб, меморандуимлар имзоланди.

Мазкур "Invest in Navoi” II халқаро бизнес форуми Учқудуқ тумани учун ҳам муваффақиятли кечди. Лойиҳа қиймати 1,5 млн. доллар бўлган "Divish Aveum” LTD корхонаси раҳбари ҳиндистонлик тадбиркор Диван Пеасон кахоланг тошини қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳани амалга оширадиган бўлди.

Яна бир украиналик "IMTEX AGRO” ОАЖ ишлатилган машина мойларини қайта ишлаб экологик тоза дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳасини таклиф этди. Ушбу лойиҳа қиймати 1,0 млн. доллар маблағни ташкил этади.

Ҳар иккала лойиҳа ташаббускорлари билан Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович ўртасида келишув меморандуимлари имзоланди.

Дарвоқе, эътироф этганимиздек, қизилқум кенгликларини ер ости табиий бойликлари хил-хил бўлиб, ҳозирда булар шунчаки тош бўлиши мумкин. Лекин уларни қайта ишлаш орқали қимматбаҳо маҳсулотлар олиш имконияти мавжуд. Ва бу имкониятдан оқилона фойдаланган ҳолда янги иш ўринлари яратиш орқали аҳолини муқим иш билан таъминлаш, ҳудуд ижтимоий- иқтисодий ҳаётини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга эришишимиз муҳим!.

Райҳон ҚОДИРОВА,

Учқудуқ-Навоий-Учқудуқ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: