Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Вилоятимизда 30 апрель-1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форуми ўтказилди

Вилоятимизда 30 апрель-1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форуми ўтказилди

Бу йил ўтказилган "Invest in Navoi” II халқаро бизнес форумида дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларининг 250 нафардан ортиқ ишбилармонлари, салоҳиятли инвесторлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги мухтор элчилари ва дипломатлари иштирок этди.

Бизнес форумнинг биринчи кунида хорижлик меҳмонлар "Навоий” эркин иқтисодий зонаси билан танишди ва вилоятимизнинг йирик корхоналарига ташриф буюрди. Шунингдек, Навоий вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлишди.

Форумнинг асосий тадбирлари 1 май куни бўлиб ўтди. Асосий тадбирлар доирасида Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да халқаро бизнес форумнинг расмий очилиши ўтказилди.

Шундан сўнг, форум иштирокчилари секцияларга бўлинган ҳолда Навоий вилоятининг инвестиция, экспорт, сайёҳлик ва логистика салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Форум доирасида иштирокчилар вилоятнинг туристик салоҳияти билан танишиш мақсадида Нурота туманидаги "Чашма” меъморий мажмуаси ҳамда "Сармишсой” музей қўриқхонасига саёҳат қилдилар.

Мазкур бизнес-форумга муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йили асос солинган эди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: