Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда “Шараф лентаси” акцияси

Учқудуқда “Шараф лентаси” акцияси

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шимолий кон бошқармаси бошланғич ташкилоти фаоллари, туман ҳудудида жойлашган  Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли 99818 ҳарбий қисм аскарлари иштирок этди. Акция иштирокчиларининг биринчи ташрифи 2-сонли санитария –тиббий  қисми бўлди. Касалхона эшигида эндигина 1 ойлик бўлган  учқудуқлик Сабинахон кўксига Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган, Ватан ҳимоячиларининг шарафли қаҳрамонликларини ўзида ифодалаган лента тақиб қўйилди.
Тадбирнинг асосий мақсади  Иккинчи жаҳон урушида қатнашган аждодларимизнинг жасорати, ёрқин хотираси унутилмас эканини яна бир бор ёдга солиш эди. Тиббий қисмда даволанаётган уруш орти фахрийси 1927 йилда туғилган Калугина София Петровна кўксига шараф лентаси илинганда унинг кўзларига севинч ёшлари келди. Ва суҳбат ўз-ўзидан уруш йиллари хотиралари билан давом этди.  Бу ёшларимиз қалбида ватанпарварлик, жасорат, мардлик туйғуларини юксалтириши билан янада аҳамиятлидир. 
Палаталарда давом этаётган "Шараф лентаси” акцияси кейинги иштирокчиси Шимолий кон бошқармаси "Шарқий” кони экскаватор машинистлари бригадири, Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Николаевич Панин  бўлди. 

Юртимиз тинчлиги, осудалиги учун қилинган ҳар қандай қахрамонликлар аслида халқимиз томонидан ҳеч қачон унутилмайди.

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: