Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш - жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда энг муҳим вазифадир

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш - жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда энг муҳим вазифадир

НКМК Шимолий кон бошқармасида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактикаси куни» сифатида белгиланиб, режа асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ишчи – ходимлар ўртасида профилактик суҳбатлар, учрашувлар сингари тадбирлар ташкил этилган. 3-Гидрометаллургия заводи ишчи-ходимлари билан Зарафшон ихтисослаштирилган прокуратураси терговчиси А.Тилавов, 2-сонли ихтисослаштирилган ИИБ тергов гуруҳи раҳбари А. Жўрақуловлар иштирокида жиноятчилик ва ҳуқубузарликни олдини олиш ва ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга қаратилган профилактика ва тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекитон Республикаси Президентининг 09 январь 2019 йилда қабул қилинган "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун моҳияти ва шу аснода унинг ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ҳафтанинг ҳар пайшанба куни республикамиз миқёсида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” сифатида белгиланганлиги, давлат раҳбари ташаббуси билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар халқнинг осойишта, фаровон ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини оширишда юксак самаралар бераётганини таъкидланди. Шимолий кон бошқармаси тассарруфидаги бўлинмаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларни юзасидан маълумотлар берилди. Ўтган 2018 йил давомида Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларида жами бўлиб 2 та жиноят ва 16 та маъмурий ҳуқубузарлик содир этилганлиги айтилди. Бир жиноят бўлса ҳам бу бизни ташвишга солиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида давлат корхонасининг товар-моддий бойликларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар тўғрисида жавобгарлик ва қаттиқ жазо чоралари муқаррарлигини таъкидланди ва барчани корхона ички-меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Бундан ташқари жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва ушбу йўналишда ўзаро мақсадли ҳамкорликни ташкил этишда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари билан биргаликда, ҳуқуқбузарликларнинг, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш, содир этилганларини фош этишда ҳар бир ишчи-ходим фуқаролик позициясидан туриб, ҳуқуқ – тартибот органларига ҳайриҳоҳлик билдириши зарурлигини таъкидлади.

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: